Алиев М.М., Теребаев Б.А., Оллабергенов О.Т. Операциядан кейинги анал инконтиненциянинг реабилитацион баённомаси // Современные аспекты диагностики и лечения хирургических заболеваний у детей. Международная онлайн конференция. Ташкент-2020. С. 23-24.

Популярно о болезнях ЖКТ Лекарства при болезнях ЖКТ Если лечение не помогает Адреса клиник

Авторы: Алиев М.М. / Теребаев Б.А. / Оллабергенов О.Т.


Операциядан кейинги анал инконтиненциянинг реабилитацион баённомаси

Алиев М.М., Теребаев Б.А., Оллабергенов О.Т.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент ш.



Долзарблик. Ҳозирги мавжуд илмий мақолаларда болаларда кузатиладиган нажас тутолмаслик бўйича келтирилган маълумотлар, муаммонинг энг мухим томонларини кўрсата олмайди. Сабаби адабиётлардаги маълумотларда операциядан кейинги анал инконтиненция фоизи баъзи маълумотларда 10-30% бўлса, бошқаларида 50% дан юқори. Аслида бу муаммонинг асл моҳияти эмас, энг асосийси бемор боланинг жамиятдан ажралиб қолиши, тенгдошлари томонидан масхара қилиниши ва баъзи холатларда суицид ҳолатларига олиб келиши каби салбий оқибатлардир. Бу ўз навбатида патологиянинг нақадар долзарблигини англатади. Шундай қилиб, аноректал мальформациялардан кейинги анал инконтиненцияни олдини олиш бўйича кшплаб изланишлар лозим ва ечилмаган муаммоли масалалар етарли.

Мақсад. Болаларда операциядан кейинги анал инконтиненцияни олидини олиш бўйича реабилитацион баённомани ишлаб чиқиш.

Материал ва услублар: ТошПТИ клиникаси режали хирургия бўлимида анорекал мальформация бўйича оралиқ ва қорин оралиқ проктопластика операцияси амалга оширилган 279 та беморларнинг реабилитация натижалари тахлил қилинди. Беморлар 2 гурухга ажратиб ўрганилди. 1-гурух 151 та бемор (2015-2017 йиллар) реабилитация тўлиқ амалга оширилмаган ёки режа асосида қилинмаган, баъзи холатларда умуман бажарилмаган. 2-гурух 128 та бемор (2018-2020 йиллар) ишлаб чиқилган реабилитация баённомаси асосида реабилитация чора тадбирлари тўлиқ назорат остида амалга оширилган.

Натижалар ва уларнинг таҳлили. Анал сфинктерлар ва дефекация мушакларининг тўлиқ анатомо-функционал холатини бахолашда энг маъқул усул бу сфинктерометриядир. Биз натижалар тахлилида "Гастроскан-СФ" (Россия) сфинктерометр ускунасидан фойдаландик. 106 та беморларда сфинктерометрия текшириши амалга оширилди. Шундан 47 та 1-гуруҳга ва 59 та 2-гуруҳга тегишли. Ўз навбатида ҳар иккала гурухдаги беморларда монометрия кўрсаткичлари ўрганилганда, бажарилган бирламчи оператив муолажа эътиборга олинган ҳолда (оралиқ проктопластика (ОПП) ва қорин-оралиқ проктопластика (ҚОПП)) солиштирма таҳлил қилинди. 2-гуруҳдаги беморларда ишлаб чиқилган реабилитацион чора тадбирлар энг ками 6 ой ва 1 йилгача бўлган муддатда олиб борилган.

1-даража нажас тутолмаслик иккала гуруҳ орасида монометрик кўрсаткичларда айтарлик даражада фарқ аниқланмади. 2-даража нажас тутолмасликда 1-гуруҳдаги тинч ва қисқарган ҳолатдаги монометрик кўрсаткичлари 2-гуруҳдаги кўрсаткичларга нисбатан сезиларли даражада паст кўрсаткичлар аниқланди. 3-даража аниқланган беморларда ўтказилган сфинктерометрия натижалари таҳлилида аниқландики, ОПП бажарилган 14 та беморларда 2-гурухда яхши натижа аниқланди, ҚОПП бажарилган 13 та беморларда иккала гуруҳдаям нормага нисбатан паст кўрсаткич аниқланди. Ўз ўрнида шуни таъкидлаш лозимки 2-гуруҳда монометрик кўрсаткичлар нормадан паст кўрсаткич бўлсаям, 1-гурухга нисбатан яхши натижа аниқланди. Яна шу айтиб ўтиш керакки 3-даража нажас тутолмаслик аниқланган беморларнинг кўпчилиги бир неча маротаба ОПП ва ҚОПП бажарилган, бу ўз навбатида оралиқ соҳасида чуқур органик ўзгаришларга олиб келган. Бу гуруҳдаги 18 та беморларга қайта реконструктив пластик операция амалга оширилди.

Wexner шкаласи бўйича беморлар операциядан кейинги даврда, уларда нажас тутолмасликнинг қайси шакли кузатилаётганлигини тахлил қилинди: 1-гуруҳ бўйича 42 та беморларда Wexner шкаласи бўйича сўровнома ўтказилганда 1-даража нажас тутолмаслик бўлган 19 та беморларда ўртача 9,4 балл аниқланган бўлса 2-гуруҳдаги 23 та беморларга реабилитацион даво тўғри олиб борилиши оқибатида ўртача 5,5 балл кузатилди. 2-даражали нажас тутолмаслик мавжуд бўлган 37 та беморларнинг 1-гуруҳдаги 17 тасида ўртача 13,7 балл, 2-гуруҳдаги 20 та беморларда 8,1 балл. Ва ниҳоят 3-даража нажас тутолмаслик аниқланган 27 та беморларнинг 1-гуруҳдаги 11 та беморларда ўртача 15,3 балл ва 2-гуруҳдаги 16 та беморларда 12,3 балл қайд этилди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки Wexner шкаласи бўйича сўровномадан олинган балл кўрсаткичлар, ўтказилган сфинктерометрия монометрик кўрсаткичларига тўғри пропорционаллиги кузатилди.

Хулоса. Шундай қилиб, узоқ ва яқин давр натижаларига асосланган ҳолда биз шу фикрга келдикки, реабилитация чора тадбирлари бемор болага ташхис қўйилиши билан бошланиши лозим. Ҳар бир беморга индивидуал ёндошган ҳолда радикал операцияни қайси ёшда қилиш лозим деган саволга аниқлик киритиш мақсадга мувофиқ. Биз ишлаб чиққан реабилитацион баённома аноректал мальформациялар бўйича операциялардан кейинги даврда тавсияларга амал қилган ҳолда тўғри ва ўз вақтида бажарилса шубҳасиз яхши ва қониқарли натижага эришиш мумкин.

Назад в раздел
Популярно о болезнях ЖКТ читайте в разделе "Пациентам"
Адреса клиник
Видео. Плейлисты: "Для врачей", "Для врачей-педиатров",
"Для студентов медВУЗов", "Популярная гастроэнтерология" и др.

Яндекс.Метрика

Логотип Исток-Системы

Информация на сайте www.gastroscan.ru предназначена для образовательных и научных целей. Условия использования.